Ўзбекистоннинг 2024 йилдаги илк чақирилувчилари муддатли ҳарбий хизматни ўташ жойларига йўл олди. Барча ҳудудлардаги йиғиш пунктларида тантанали кузатув маросимлари бошланди. «Газета.uz» фотомухбири Евгений Сорочин самарқандлик чақирилувчилар ва улар орасидаги ўз укасини армияга кузатди.
Президент қарори билан ҳарбий хизматга яроқли Ўзбекистон фуқаролари март-апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади. Мудофаа вазирлигининг «Газета.uz»га маълум қилишича, мазкур қарорнинг Украинада бўлаётган вазиятлар билан ҳеч қандай алоқаси йўқ.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг